Ўзбекистонлик шахматчилар Жаҳон кубогидаги юришини кимга қарши бошлайди?
Спорт
−
19 Июль 2023 4957 1 дақиқа
Жорий йилнинг 30 июль–24 август кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси ўтказилади. Мусобақада 5 нафар ўзбекистонлик шахматчи иштирок этади. Эркаклар ўртасида 4 нафар спортчилар – Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилса, аёллар ўртасидаги баҳсларда Нилуфар Ёқуббоева ғолиблик учун курашади.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги эҳтимолий рақиблари маълум бўлди. Унга кўра, улар илк босқични қуйидаги шахматчиларга қарши бошлайди:
- Нодирбек Абдусатторов 1-босқичдан автоматик тарзда ўтади ва 2-босқичда Вахап Шанал (Туркия) – Зденко Козул (Хорватия) ўйини ғолибига қарши ўйнайди;
- Шамсиддин Воҳидов 1-босқичда Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон)га қарши ўйнайди;
- Жавоҳир Синдаров 1-босқичда Денг Киприано Реан (ЖАР) билан баҳслашади;
- Нодирбек Ёқуббоев 1-босқичда Малек Кониахли (Миср)га қарши дона суради;
- Нилуфар Ёқуббоева 1-босқичда Ева Репкова (Словакия) билан беллашади.
Live
Барчаси