Ўзбекистонлик шахматчи IBSA Жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди
Спорт
−
04 Ноябрь
233226 октябрь - 3 ноябрь кунлари Черногориянинг Петровас шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида IBSA жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Ахадхон Кимсанбоев 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Учинчи бор ташкил этилган дунё биринчилигида сайёранинг 13 та мамлакатидан энг кучли 36 нафар шахматчи иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада 4 нафар шахматчи билан қатнашди.
Якунда Аҳадхон Кимсанбоев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, мусобақа рейтингида 20-рақамда сараланган Кимсанбоев бирорта ҳам мағлубият қайд этмади ва тўққиз турда 7 очко жамғарган ҳолда шоҳсупага кўтарилди.
LiveБарчаси