Ўзбекистонлик пара-атлет Жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
17 Июль 2023
4470Ўзбекистонлик пара-атлет Ҳусниддин Норбеков Франция мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 июль куни эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш дастурида стартга чиққан Ўзбекистон вакили Хусниддин Норбеков 16,78 метр натижа билан барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритган. Бу орқали у Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензияcига ҳам эга чиққан.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 15 тага етди. Шулардан 5 таси олтин медаль ҳисобланади.
Маълумот учун, Норбеков Японияда бўлиб ўтган Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, олтин медаль совриндори бўлган эди. У (класс F35) ядро улоқтириш дастурида 16,13 метр натижани қайд этган.
LiveБарчаси