Ўзбекистонлик Осиё чемпионлари сони 9 нафарга кўпайди
Спорт
−
26 Январь 2023
4601Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Бугун, 26 январь куни мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтди.
10 та вазнда ғолиблик учун баҳсга киришган Ўзбекистон вакиллари якунда 9 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.
-48 кг вазн тоифасидаги Шодиёржон Мелиқўзиев финалда қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши жанг қилди ва 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.
Дилшод Абдумуродов, Шаҳбоз Юнусалиев, Бекзод Ҳамидов, Нурислом Исмоилов, Аълохон Абдуллаев, Жасурбек Йўлдошев, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Нусрат Тоҳиров ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида Осиё чемпиони бўлди.
Эътиборлиси, -92 кг вазн тоифасидаги финалда Нусрат Тоҳиров Камбоджа шарафини ҳимоя қилаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Абдулла Ражабовга қарши жанг ўтказиб, ғалабага эришди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь