Ўзбекистонлик олимлар парчаланувчи плёнка ихтиро қилди

Технология

image

Ўзбекистонлик олимлар ўз-ўзидан парчаланувчи плёнкани ихтиро қилди. бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди. 

Маълум бўлишича, олимлар сув ва тупроқда тўлиқ парчаланадиган экологик тоза плёнкани ишлаб чиққан. Бу пластик пакетларга муқобил бўлиши мумкин. Ташқи кўриниши ва мустаҳкамлиги жиҳатидан янги плёнка оддий полиэтиленга ўхшайди, аммо атроф-муҳит ва экология учун тўлиқ хавфсиз. Янги кашфиётдан озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида фойдаланиш мумкинлиги айтилган.

“Ушбу плёнкалар ташқи кўриниши ва механик хоссалари жиҳатидан синтетик полиэтилен плёнкаларга ўхшаш бўлса-да, табиат учун мутлақо хавфсиз. Улар тупроқ ва сув муҳитида осон парчаланиб, атроф-муҳитга зарар етказмайди. Энг муҳими, бу биоплёнкалар озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида қўллаш учун истиқболли бўлиб, пластик чиқиндилар муаммосини камайтиришда муҳим қадам бўла олади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда олимлар денгиз сувида бир соат ичида тўлиқ эрийдиган пластмассани ихтиро қилгани ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистонлик олимлар парчаланувчи плёнка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг