Экологик инқилоб: эриб кетувчи пластмасса ихтиро қилинди
Бу қизиқ
−
14 Июнь 3870 1 дақиқа
Япония денгиз сувида бир соат ичида тўлиқ эрийдиган пластмасса ишлаб чиқарди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Тадқиқот RIKEN илғор материаллар маркази ва Токио университети мутахассислари томонидан ўтказилди. Улар янги пластмассанинг кичик бир қисми денгиз сувида атиги бир соат ичида қандай қилиб йўқолишини кўрсатди – қолдиқ ва зарарли зарраларсиз.
“Болалар қайси сайёрада яшашни танлаш имконига эга эмаслар. Бизнинг масъулиятимиз уларга яхши муҳит қолдиришдир”, деди лойиҳа менежери Такузо Аида.
Ишланма нафақат табиат учун хавфсиз, балки оддий ёғли пластмасса каби бардошлидир. Тузга тегганда, у оддий таркибий қисмларга парчаланади, кейинчалик бактериялар томонидан йўқ қилинади – микропластик ҳосил бўлмайди.
Олимларнинг фикрича, тупроқда (туз ҳам бор) бундай пластмасса тахминан 200 соат ичида йўқолади. Шу билан бирга, у токсик эмас, ёнмайди ва карбонат ангидридни чиқармайди.
Тижорийлаштириш ҳали бошланмаган, аммо Такузо Аида таъкидлаганидек, лойиҳа қадоқлаш саноатида аллақачон қизиқиш уйғотган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 2040 йилга бориб пластик чиқиндилар ҳажми уч бараварга – йилига 23-37 миллион тоннагача кўпайиши мумкин.
Live
Барчаси