Ўзбекистонлик курашчи Олимпиада ярим финалига чиқди
Спорт
−
08 Август
6278Юнон-рум курашининг -57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев чорак финал баҳсида қатнашиб, ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Абдуллаев чорак финалда арманистонлик Арсен Харутюнянни мағлуб этишни уддалади. Энди у кечки дастурда финал йўлланмаси учун америкалик Спенсер Лига қарши беллашади.
Бугунги кун дастурида яна бир курашчи Жавраил Шапиев ҳам чорак финал баҳсида иштирок этади.
Қайд этиш жоиз, Ғуломжон Абдуллаев ҳозирча ўзбекистонлик юнон-рум кураши вакиллари орасида биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасига эга чиқишни уддалади.