Ўзбекистонлик қутқарувчилар яна 14 кишининг жасадини вайроналар остидан олиб чиқди
Олам
−
10 Февраль 2023
7362Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларида қатнашаётган ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан яна 14 кишининг жасадини олиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ФВВ қутқарув отрядлари Туркиянинг Ҳатай вилояти вайроналари остида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларни қидириш ишларини узлуксиз давом эттирмоқда
“Табиий офат эпимарказида қидирув гуруҳларимиз 4-кун тинимсиз ишламоқда ва охирги соатларда йигитлар вайроналар остидан яна 14 кишининг жасадини олиб чиқишди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13 нафар жабрланган ва 64 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.
LiveБарчаси