Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркиядан қайтди (видео)
Жамият
−
25 Февраль 2023
8850Туркияда 18 кунлик муваффақиятли қидирув-қутқарув ишларидан сўнг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг отряди Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 февраль куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, фавқулодда вазиятлар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жанубий-шарқий вилоятларида даҳшатли зилзила сабаб ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи табиий офат ўчоғи, яъни Ҳатай вилоятига жўнатилди. Отряд иштирокидаги қутқарув операцияси 2 ҳафтадан кўпроқ давом этди ва шу вақт ичида қутқарувчи йигитлар вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадларни олиб чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь