Ўзбекистонлик қиличбозлар Осиё ўйинларида кумуш медални нақд қилди
Спорт
−
29 Сентябрь 2023 6321 1 дақиқа
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди.
Аввал чорак финалда Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердибаева ҳамда Паола Плиегодан иборат жамоа Сингапурни 45:32 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда Хитой устидан ҳам ғалабага эришди. Зайнаб Дайибекованинг охирги дақиқалардаги ҳаракати Ўзбекистонга ғалабани олиб келди.
Маълумот учун, қиличбозлик бўйича аёллар терма жамоаси финалда Японияга қарши баҳс олиб боради.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь