Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогида 4 та медалга эга чиқди
Спорт
−
17 Апрель 2023
4344Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик Тахмина Икромова ҳалқадаги машқда, шунингдек, гуруҳ машқида 5 ҳалқа билан чиқиш қилган Ўзбекистон жамоаси қизлари шоҳсупанинг 3-поғонасига кўтарилди.
Ҳалқа:
1.София Рафаэли (Италия);
2.Маргарита Колосов (Германия);
3.Тахмина Икромова (Ўзбекистон).
5 ҳалқада гуруҳ машқи:
1.Хитой;
2.Қозоғистон;
3.Ўзбекистон (Екатерина Фетисова, Мумтозабону Исҳоқзода, Наргиза
Жуманиёзова, Рухшона Деҳконова, Иродахон Содиқова).
Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлади.
LiveБарчаси