Ўзбекистонлик гимнастикачи Жаҳон кубогида 2 та медални қўлга киритди
Спорт
−
25 Апрель 2023 3379 1 дақиқа
Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоиз, ҳар икки медални Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйди. У баҳслар давомида тўп ва тасмадаги машқларда шоҳсупага кўтарилди.
Тўп:
1. Дарья Варфоломеев (Германия) – 33.150 – 33.150;
2. Ева Брезалиева (Болгария) – 32.950;
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.800.
Тасма:
1. Стилиана Николова (Болгария) – 31.300;
2. Ева Брезалиева (Болгария) – 31.100;
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30.950.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тахмина Икромова Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида ҳам совриндор бўлганди. Тошкент турнирида Икромова ҳалқа машқида бронза медалига эга чиқди.
Live
Барчаси