Ўзбекистонлик футболчи Туркиядаги жабрланганларга ёрдам кўрсатди (видео)

Спорт

image

Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” клубининг ўзбекистонлик футболчиси Отабек Шукуров Ҳатайдаги қутқарув ишларида иштирок этди. Бу ҳақда футболчи ўз Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

“Қардошларимиз учун шу ердамиз. Дардингиз-дардимиз!” деб ёзиб қолдирди Шукуров ўз саҳифасида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров ва яна бир неча ўзбекистонликлар Ҳатайга бориб, зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, зилзила оқибатида ҳозирги вақтда ҳар қандай йирик спорт тадбирлари каби футбол бўйича Туркия Суперлигаси ҳам бекор қилинди. Туркиянинг жанубидаги “Ҳатайспор” ва “Ғозиантеп” клублари вайронагарчиликлар туфайли уй учрашувларини ўтказиш имкони бўлмагани ҳақида хабар берди ва мазкур клублар мамлакат чемпионатидаги иштирокини муддатидан аввал якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров Фотиҳ Карагюмрук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made