Ўзбекистонлик дзюдочилар Жаҳон чемпионатида бир кунда 3 та медаль ютди

Спорт

−

image

Кеча, 26 август куни Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам омадли иштирок этиб, 3 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керакки, финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Алишер Саманов (-81 кг вазн тоифаси)  кумуш медални қўлга киритган бўлса, Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг) ва Самариддин Муҳбиддинов (-73 кг) жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлган.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш, 3 та бронза медали жамғариб, умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг