Ўзбекистонлик дзюдочи қиз нуфузли турнир финалига чиқди
Спорт
−
16 Февраль 2024 5161 1 дақиқа
Айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири баҳслари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова турнир финал босқичига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Келдиёрова олтин медаль учун баҳсда италиялик Одетте Гиуффридага қарши татамига чиқади.
-48 кг вазн тоифасида курашаётган Ҳалима Қурбонова бронза медаль учун баҳс олиб борадиган бўлди. 3-ўрин учун курашда унга испаниялик Кома Лапуэрта рақиблик қилади.
-60 кг вазнда курашаётган икки нафар спортчи Камолиддин Бахтиёров ҳамда Достон Рўзиев эса мос равишда Озарбайжон ва Грузия вакиллари билан бронза медали учун беллашади.
Маълумот учун, “Катта Дубулға” турнири 18 февралга қадар давом этади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025