Ўзбекистонлик боксчилар ЖЧда 9 та медаль ва 450 минг АҚШ долларини нақд қилди
Спорт
−
11 Май 2023
10130Тошкент шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. 10 май куни мусобақанинг чорак финал жанглари бўлиб ўтди. Умумий 11 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.
Кундузги дастурда жанг қилган 5 нафар ўзбек боксчисининг барчаси ғалабага эришиб, турнирда медалларни нақд қилди. Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков, Руслан Абдуллаев, Саиджамшид Жафаров ва Лазизбек Мулложонов энди ярим финалда жанг қилади.
Кечки дастурда Ойбек Жўраев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Аълохон Абдуллаев ва Баҳодир Жалолов рақибидан устун келиб, кейинги босқичга йўл олди.
Қайд этиш жоиз, чорак финалда ўзбекистонлик боксчилар томонидан чемпионатнинг номдор боксчилари чиқариб юборилди. -51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Томоя Цубоини мағлуб этган бўлса, -92 кг да Лазизбек Мулложонов 5 карра жаҳон, 2 карра Олимпиада чемпиони кубалик Сезар Ла Круздан устун келди.
Умумий ҳисобда 9 нафар Ўзбекистон вакили ярим финалга йўл олди ва бу борада Тўлқин Қиличев шогирдлари энг яхши натижани кўрсатди. Ярим финалга йўл олган ҳар бир иштирокчи камида мусобақанинг бронза медали ва 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.
Жаҳон чемпионати баҳслари 14 майга қадар давом этади. 12 май куни турнирнинг ярим финал жанглари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь