Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги турнирда 7 медални қўлга киритди

Спорт

image

Жорий йилнинг 27 июнь — 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Oстoна шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи қатнашди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 14 нафар спортчи билан катта таркибда иштирок этди.

Турнирни 3 нафар ўзбекистонлик боксчи бронза медали билан якунлаган бўлса, 4 нафари мусобақа финалига қадар етиб борди. Финал баҳси якунига кўра, терма жамоа боксчилари 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди.

Улардан Дилшод Абдумуродов (-60 кг), Ҳавасбек Асадуллаев (-71 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+92 кг) олтин, Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) кумуш, Асилбек Жалилов (51 кг), Тўрабек Хабибуллаев (-80 кг) ҳамда Нусратбек Тоҳиров (-92 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Шу билан Ўзбекистон вакиллари умумий ҳисобда 7 та (3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) медаль билан Қозоғистон сафарини якунлади.

Мазкур мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчилар 700, кумуш медал 400 ва бронза медали эгалари 200 долларлик мукофот пули билан уйга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон бокс Елорда кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг