Ўзбекистонлик бодибилдер Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
19 Июнь
6224Жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бодибилдинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон вакили Иброҳим Латипов мутлақ вазнда чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
-90 кг да баҳсларда қатнашган 28 ёшли Латипов олтин медални қўлга киритди. Ўз вазнидаги чемпионликдан ташқари Латипов мутлақ вазнда ҳам ғолибликни расмийлаштирди. Мазкур ғалаба орқали Иброҳим Латипов келгусида халқаро мусобақаларда иштирок этиш имконияти ва профессионал бодибилдерлар учун тақдим этиладиган Pro Card карточкасига эга чиқди.
Қайд этиш жоиз, бунгача Латипов ўтган йили ноябрь ойида Жанубий Кореянинг Вонжу шаҳрида 14-бодибилдинг ва фитнесс бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди.
Маълумот учун, икки кун давомида ўтказилган Осиё чемпионати баҳсларида Россия, Эрон, Баҳрайн, Эстония, Қувайт, Қирғизистон ва Қозоғистондан юзлаб спортчилар иштирок этди.
LiveБарчаси