Ўзбекистонлик аёл Туркияда бир эркакнинг бошига қарата ўқ узди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2023
12049Туркиянинг Қирқларели шаҳрида ўзбекистонлик 26 ёшли аёл маҳаллий фуқарога тўппонча билан ўт очиб, уни бошидан яралади. Бу ҳақда Туркиянинг маҳаллий нашрлари ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа 20 ноябрь оқшомида Лулебургаз туманидаги кафеда содир бўлган.
Қайд этилишича, кафега келган Мурод Аята исмли хўранда ва шу кафеда ишлаган ўзбекистонлик 26 яшар Гулнора Тожибоева ўртасида жанжал чиққан. Иддао қилинишича, аёл эркакнинг ёнидаги тўппончани олиб, унга қарата ўқ узган. Бошидан оғир жароҳат олган эркак зудлик билан шифохонага олиб кетилган.
Ушбу воқеадан сўнг, Гулнора Тожибоева қочишга уринган, бироқ полиция унинг изини йўқотмай, қўлга олган. Шунингдек, кафе эгаси ҳам ушланган. Тергов-суриштирув ишларидан кейин кафе эгаси қўйиб юборилган, ўзбекистонлик аёл эса суд қарори билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 19 яшар қиз 7 яшар укасини дўппослаб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди.
LiveБарчаси