Туркияда ўзбекистонлик қиз 7 яшар укасини дўппослаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 19 яшар қиз 7 яшар укасини дўппослаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Воқеа ортидан қиз қамоққа олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий матбуоти хабар берди. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 24 ноябрь куни кечки соатларда Истанбулнинг Фотиҳ туманида яшаган ўзбекистонлик аёл Нилуфар Набиеванинг уйида фарзандлари –  19 яшар Меҳрибону ва 7 яшар Сарват иштирокида жанжал чиққан. Оқибатда опа укасини аёвсиз калтаклаган. Воқеадан кейин холсизланган ва ўзини ёмон ҳис қилган болакай ётоғига ётган ва қайтиб турмаган. Кейинроқ, унинг ётоқда вафот этгани аниқланган. 

Боланинг ҳаётий белгиларсиз ётганини пайқаган она ва қиз зудлик билан тез ёрдам чақирган. Чақириқ бўлган уйга етиб келган тиббиёт ходимлари ва полиция боланинг аллақачон вафот этганини аниқлаган. Бола шу заҳоти моргга юборилган, унинг опаси ва онаси полиция бўлимига олиб кетилган. 

Тергов-суриштирув ишларидан сўнг, боланинг онаси Нилуфар Набиева суд назорати тартибида озодликка чиқарилган. Марҳумнинг опаси эса қамоққа олинган. 

Ушбу оиланинг вояга етмаган яна икки фарзанди Болаларни ҳимоя қилиш агентлигига топширилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик жиноят Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг