Ўзбекистонлик 7 нафар оғир атлетикачи допинг сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонлик 7 нафар оғир атлетикачи допинг сабаб 4 йилга мусобақалардан четлаштирилди. Бу тўғрида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.

Агентлик ҳузуридаги Аҳлоқ бўйича комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистон оғир атлетика бўйича терма жамоаси аъзолари:

  • Мансур Алмуродов (73 кг);
  • Шахмердан Кемалов (+109 кг); 
  • Ҳаётбек Зокиров (96 кг); 
  • Маҳмудбек Юсупов (+109 кг); 
  • Ҳикматулло Фазлиддинов (81 кг); 
  • Фозилбек Жуманазаров (96 кг); 
  • Худоёр Меликузиев (67 кг) ларга 4 йиллик дисквалификация жазоси тайинланди.

Ушбу спортчилар 2020 йил 15 октябрь куни Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати давомида допинг-тест топшириш учун танланган бўлиб, уларнинг допинг-синамаларида S.1 – Анаболик стероид гормонлар гуруҳига мансуб метандиенон, метастерон, тестостерон, канренон каби тақиқланган моддалар аниқланган. 

Қайд этилишича, спортчиларнинг дисквалификация муддати 2021 йил 31 мартдан бошланиб, 2025 йил 30 мартга қадар давом этади. 

Шунингдек, спортчиларнинг 2020 йил 15 октябрдан бошлаб олган барча медал ва бошқа совринлари ҳамда рейтинг очколари бекор қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

допинг оғир атлетика

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг