Ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга яхшигина маошли ишга таклиф этилди
Жамият
−
10 Август 2025 13341 1 дақиқа
Италия ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ўзбекистонлик ҳамширалар учун Милан шаҳри клиникаларида ишлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.
Номзодларга қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
- 3 ойлик стажировка (кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолаш таклифи);
- 1200 – 1500 евро ойлик маош
- бепул турар жой, тушлик ва италян тили курслари;
- енгил иш графиги ва қулай шартлар.
Стажировка якунида ҳамширалар билан 1800-2200 евро маошли шартнома тузиш ёки аввалги иш ўрнига қайтариш бўйича таклиф берилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- “Олий ҳамширалик иши” бўйича олий маълумотли;
- 3 йил иш тажрибаси;
- 20–45 ёш;
- соғлом ва хорижга чиқишга чеклови йўқлиги.
Керакли ҳужжатлар:
- паспорт нусхаси;
- диплом;
- объективка маълумотнома (инглиз тилида, намуна бўйича);
- 3,5 х 4,5 шаклдаги фотосурат (сўнги уч ойда олинган, рангли).
Аризалар ушбу ҳавола орқали 15 августгача қабул қилинади. Биринчи босқичда 10 нафар номзод танлаб олинади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь