Ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга яхшигина маошли ишга таклиф этилди

Local

−

image

Италия ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ўзбекистонлик ҳамширалар учун Милан шаҳри клиникаларида ишлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.

Номзодларга қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

  • 3 ойлик стажировка (кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолаш таклифи);
  • 1200 – 1500 евро ойлик маош
  • бепул турар жой, тушлик ва италян тили курслари;
  • енгил иш графиги ва қулай шартлар.

Стажировка якунида ҳамширалар билан 1800-2200 евро маошли шартнома тузиш ёки аввалги иш ўрнига қайтариш бўйича таклиф берилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • “Олий ҳамширалик иши” бўйича олий маълумотли;
  • 3 йил иш тажрибаси;
  • 20–45 ёш;
  • соғлом ва хорижга чиқишга чеклови йўқлиги.

Керакли ҳужжатлар:

  • паспорт нусхаси;
  • диплом;
  • объективка маълумотнома (инглиз тилида, намуна бўйича);
  • 3,5 х 4,5 шаклдаги фотосурат (сўнги уч ойда олинган, рангли).

Аризалар ушбу ҳавола орқали 15 августгача қабул қилинади. Биринчи босқичда 10 нафар номзод танлаб олинади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends