Ўзбекистонлик ҳакам Россия терма жамоаси ўйинини бошқаради
Спорт
−
18 Март 2025 4979 1 дақиқа
Ўзбекистонлик FIFA реферилари Рустам Лутфуллин ва Ильгиз Танташев март ойида терма жамоалар ўртасида бўладиган халқаро ўртоқлик ўйинларида ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) хабар берди.
20 март куни Тожикистон – Беларусь терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди. Унга қанот ҳакамлари Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиёсов кўмаклашади.
19 март куни Россия терма жамоаси Гренада билан бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсни Ильгиз Танташев бошқаради, унга ёрдамчи ҳакамлар сифатида Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин фаолият олиб боради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь