Ўзбекистонга Туркиядан делегация келмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 6 – 9 март кунлари Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг