Ўзбекистонга туристлар кўпроқ қаердан келади?
Жамият
−
23 Октябрь 2024 8031 1 дақиқа
2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга Тожикистон ва Қирғиз Республикаларидан энг кўп туристлар ташриф буюргани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон – 1,6 млн нафар;
- Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
- Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
- Россия – 609,7 минг нафар;
- Туркманистон – 120,4 минг нафар;
- Туркия – 84,3 минг нафар;
- Хитой – 50,4 минг нафар;
- Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
- Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
- Италия – 30,3 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари энг кўп туристик мақсадларда Қирғизистонга боргани айтилганди. Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,4 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 890,5 минг нафарга ёки 35,7 % га ошган.
Live
Барчаси