Шимолий Корея туристларга жинси кийишни тақиқлади
Олам
−
25 Сентябрь 2023
6882Шимолий Корея “америкалашув хавфи”дан ҳимояланиш мақсадида сайёҳларга кўк жинси шим кийиш ва чет эл мусиқаларини тинглашни таъқиқлади. Бу ҳақда “Лента” нашри хабар берди
Ушу янгилик ҳақида хабар қилган саёҳатчи-блогер Наталья Ансталнинг сўзларига кўра, мамлакатда гардеробнинг бундай элементи америкапарастлик белгиси сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, мамлакатда сочни бўяш ва баъзи китоблар ҳам тақиқланган. Жанубий Кореяда суратга олинган сериал ёки фильмларни томоша қилиш эса 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.
“Айрим китобларни олиб киришга тақиқ бор, сиз ўзингиз билан бирон бир китоб олиб келаётган бўлсангиз, у тақиқланганми ёки йўқлигини текширишингиз керак. Жумладан, Шимолий Кореяда хорижий муаллифларнинг мамлакат ва Жанубий Корея ҳақидаги китоблари тақиқланган. Бошқа китобларни ҳам текшириб олганингиз маъқул”, деди Анстал.
Шунингдек, у мамлакатда интернет кескин чеклангани ва хорижий мусиқалар тақиқланганини ҳам қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра сайёҳлар учун қўйилган чекловлар шу билан тугамайди.
“Биз ҳарбий иншоотлар, кўприклар ёки ҳукумат биноларини суратга ололмаймиз. Маҳаллий аҳолини камерага муҳрлаш учун ҳам улардан рухсат олишимиз керак. Шунингдек, кўчада гидсиз юрмаймиз ва маҳаллий аҳоли билан узоқ вақт давомида гаплашмаймиз”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ҳукумати аёлларнинг шорти кийишини тақиқламоқчи эканини билдирганди.
LiveБарчаси