Ўзбекистонга июнь ойида туристлар асосан қайси давлатлардан келгани айтилди

Бу қизиқ

image

2022 йилнинг июнь ойида 493,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  
 
Статқўмга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307,2 минг нафарга ёки 2,6 бараварга ошган. 
 
Ўзбекистонга июнь ойида энг кўп Қозоғистон (178,1 минг нафар), Қирғизистон (123,3 минг нафар) ва Тожикистон (113,2 минг нафар)нинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган.

Бундан ташқари, Россия (53,4 минг нафар), Туркия (7,3 минг нафар) ҳамда Германия (2,2 минг нафар) фуқаролари ҳам саёҳат қилиш учун айнан Ўзбекистонни танлаган.

 Шунингдек:

•  АҚШдан – 1,5 минг нафар; 
•  Кореядан – 1,7 минг нафар;
•  Ҳиндистондан – 1,5 минг нафар;
•  Исроилдан – 1,1 минг нафар;
•  Буюк Британиядан – 0,8 минг нафар;
•  Беларусдан – 0,9 минг нафар;
•  Франциядан – 0,6 минг нафар; 
•  Италиядан – 0,6 минг нафар;
•  Испаниядан – 0,4 минг нафар сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд сайёҳ туристлар

Баҳолаганлар

858

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг