Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади
Жамият
−
11 Октябрь
98892Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий вилоятларига, 14-17 октябрда эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, 13-17 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундузи 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди. 13-15 октябрь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғади.
Шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ва 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь