Ўзгидромет сел-сув тошқинидан огоҳлантирди
Бу қизиқ
−
10 Октябрь
21604Жорий йилнинг 11 ва 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Билдирилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
-
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
-
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
-
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
-
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
LiveБарчаси