Ўзбекистонга портловчи моддалар киритилишининг олди олинди

Жамият

image

Тошкент вилоятида портловчи моддаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Яллама” божхона постидан ўтмоқчи бўлган DAF русумли юк машинаси тўхтатиб текширилганда, машинанинг багажида қоғоз қутига яширилган 1,85 кг порох топилган.

“Юк божхона декларациясида қайд қилинмаган. Мутахассислар унинг порох портловчи моддаси эканини аниқлаган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда божхона органлари томонидан тегишли равишда текширувлар ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги “Яллама” чегара божхона пости орқали мамлакатдан чиқиб кетаётган юк машинаси кўздан кечирилганда ундан 20 кг оғирликдаги героин топилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона Яллама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг