Ўзбекистонга Pfizer вакцинаси олиб келинди
Жамият
−
06 Декабрь 2021
3404Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 301 860 дозалик навбатдаги партияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 43 107 478 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 2 254 480 дозаси AstraZeneca;
- 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 128 500 дозаси "Sputnik V";
- 3 000 060 дозаси Moderna;
- 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Шундан 34 874 583 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь