Ўзбекистонга хориждан пул кириши кўпайди – МБ

Жамият

image
0:00
0:00
download

2022 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 1,47 млрд долларни ташкил этди. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатаан 3 фоизга (49 млн доллар) кўп. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати маълум қилди.

2022 йилнинг I чорагида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 2,11 млрд доллар хорижий валюта сотиб олинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоизга, яъни 585 млн долларга кўп.

Шу билан бирга жорий йилнинг I чорагида тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 1,73 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотилган. Бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 69 фоизга (709 млн доллар) кўп.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюта

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг