Ўзбекистонга келишни истаган туркманистонликлар учун қоидалар кучайтирилмоқда
Олам
−
23 Ноябрь
9502Туркманистон расмийлари Ўзбекистон билан трансчегаравий туризмга қарши кескин чоралар кўрмоқда, чунки бу Ашхободнинг ўз фуқароларини асосий товарлар ва хизматлар билан таъминлашга қодир эмаслигини кўрсатади. Бу ҳақда “EurasiaNet” хабар берди.
Билдирилишича, 2024 йилда туркманистонликларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилишлари билан боғлиқ туризм ўсиш суръати кузатилмоқда. Кўпчилик бу сафарлардан сўнгги йилларда оғир иқтисодий инқирозга учраган Туркманистонда осон топилмайдиган озиқ-овқат ва маҳсулотларни сотиб олиш учун фойдаланган.
Хабарга кўра, сўнгги бир ой ичида Туркманистон божхоначилари фуқаролар тез чегарадан ўтишини олдини олиш учун янги қоидалар жорий қилган. Янги қоидаларга кўра, саёҳатга чиқмоқчи бўлганлар мамлакатдан чиқишдан олдин никоҳ гувоҳномалари ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар каби бир қатор ҳужжатларни тақдим этишларини талаб қилади.
Тошҳовуз вилоятидаги маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳужжатларни тақдим эта олмагани учун камида ўнлаб шахслар мамлакатни тарк этишига тўсқинлик қилинган. Қайд этилишича, туркман расмийлари кўп фуқаролар Ўзбекистондан керакли нарсаларни сотиб олиш учун фойдаланаётганидан уялиб, чегара назоратини кучайтириш орқали бунинг олдини олмоқчи.
Шунингдек, божхона агентига “воситачилар” орқали тақдим этилган 50 долларлик “совға” шахснинг саёҳат режаларини тўхтатиб турадиган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиши мумкинлигини хабар қилинади.
“Божхоначилар бу фуқароларни [Ўзбекистонга борган саёҳатчиларни] савдо-сотиқ билан шуғулланиб, мамлакатни шарманда қилишда айблайди ва шу баҳона билан уларни божхона назоратидан ўтказмайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси