Ўзбекистонга келаётган қанча одамда коронавирус аниқлангани айтилди

Жамият

image

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Компания 2020 йил 25 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 55-сонли баёнига мувофиқ, мамлакатга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинганини эслатган.

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари  мазкур ташкилот ўрнатган таърифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.

“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, дейилади компания хабарида.

Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади. 

Шунингдек, Ўзбекистонга коронавирус ва янги штаммининг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирларда ПЗР-тестининг манфий натижаси тўғрисида йўловчиларда таҳлил натижалари мавжудлигидан қатъий назар улардан тегишли тартибда мажбурий экспресс тест олиниши белгилаб қўйилди.

Кўп ўринли самолётлар (жумладан 260 ўринли ҳаво кемаси)даги йўловчиларни кутиб олишда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўловчилар оқимини терминалнинг 3 та жойидаги тест олиш тиббиёт қисмларига йўналтириш ташкил қилинган. 

Фуқароларнинг парвоздан бир неча кун аввалдан ПЗР-тестини топшириш бўйича буюртма беришлари ҳам мумкин. 

Қайд этилишича, аэропортнинг биргина учиб келиш залида 4 та банкомат ва 2 та валюта айирбошлаш шахобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши таъминлангани сабаб, пул айирбошлашда муаммо кузатилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг