Расман: Энди Ўзбекистонга кириб келаётганлардан антиген тестлари олинади

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 декабридан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфексияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби хабар бермоқда. 

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан қарор қабул қилинган.

Қайд этилишича, экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади. 

Мазкур тартибга кўра COVID-19 га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади. 

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олишни сўрайди.


Мақола муаллифи

Теглар

COVID-19

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг