Ўзбекистонга қайси давлатлардан кўпроқ тижоратчилар келмоқда?
Бу қизиқ
−
11 Апрель
85932024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 16,9 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Билдирилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,1 баробарга ошган. Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида келган:
- Туркманистон – 12 013 нафар;
- Тожикистон – 2 937 нафар;
- Афғонистон – 582 нафар;
- Хитой – 260 нафар;
- Туркия – 243 нафар;
- Ҳиндистон –167 нафар;
- Жанубий Корея – 133 нафар;
- Қирғизистон – 101 нафар;
- Эрон – 65 нафар нафар;
- АҚШ – 61 нафар;
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга даволаниш мақсадида қайси мамлакатлардан одаблар энг кўп келаётгани айтилган эди.
LiveБарчаси