Ўзбекистонга даволаниш учун қайси мамлакатлардан келишади?
Бу қизиқ
−
03 Апрель
104782024 йилнинг январь-февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 %га ошган.
Ўзбекистонга 2 ойда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари:
- Тожикистон – 8,7 минг нафар
- Қозоғистон – 2 минг нафар
- Қирғиз Р. – 1,9 минг нафар
- Россия – 220 нафар
- Туркманистон – 144 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга бир ойда қанча европалик сайёҳ келгани айтилган эди.
LiveБарчаси