Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар маълум бўлди
Жамият
−
18:47 2415 1 дақиқа
Ўзбекистон жорий йилнинг январь-июнь ойларида хориждан 359,5 млн АҚШ долларлик 72 минг тонна мол гўштини импорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар қуйидагилар бўлган:
- Ҳиндистон – 33,9 минг тонна;
- Беларусь – 19,6 минг тонна;
- Қозоғистон – 10,6 минг тонна;
- Покистон – 4 минг тонна;
- бошқа давлатлар – 4 минг тонна.
Шу тариқа, Ўзбекистон бозоридаги мол гўшти импортининг асосий қисми Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир ойда гўшт нархи 8 фоизгача қимматлашгани ҳақида маълумот берилган эди.
Live
Барчаси