Ўзбекистонга энг кўп мобил телефон қайси давлатдан кириб келади?
Жамият
−
24 Февраль 2022 11261 1 дақиқа
Ўзбекистонга жорий йилнинг январь ойида хориждан қиймати 14,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 129 минг 766 дона мобил телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 33 минг 552 донага ошган. Ўзбекистон 8 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.
Ўзбекистон январь ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
• Хитой – 87 383 дона;
• Вьетнам – 30 114 дона;
• Ҳиндистон – 4 280 дона;
• БАА – 4 667 дона;
• Қозоғистон – 3 307 дона.