Ўзбекистонга энг кўп ким пул тикяпти? 

Жамият

image

2024 йилда Ўзбекистонда жами 27,7 млрд АҚШ долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Ушбу кўрсаткич бўйича Хитойнинг жами асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмидаги улуши 28,7 фоизга етган.

2024 йилда ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга давлатлар:

  • Хитой – 28,7 фоиз;
  • Россия – 12,7 фоиз;
  • Туркия – 7 фоиз;
  • Германия – 5,1 фоиз;
  • Саудия Арабистони – 4,8 фоиз;
  • Буюк Британия – 3,8 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қозоғистонда ўтказилган “Марказий Осиё – Хитой” саммитида мамлакати Марказий Осиё мамлакатларига 1,5 миллиард юанга тенг (тахминан 210 миллион доллар) миқдорида грант ажратишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой инвестиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг