Ўзбекистонга электромобиллар импорти 6 баробарга ошди
Жамият
−
06 Ноябрь 2023
6017Январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга 22,5 мингта электромобиль импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 баробар кўп. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, сўнгги 10 ой давомида умумий қиймати 582,3 миллион доллар бўлган 22,49 мингта электромобиль импорт қилинган. 2022 йилда эса бу кўрсаткич 3 минг 679 тани ташкил этганди.
Шунингдек, етказиб бериш ҳажми ҳам 13 баробарга ортган. Жумладан, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 55,4 миллион долларлик 1 минг 749 та электромобиль импорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Шавкат Мирзиёев “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилган ва у билан электомобиллар ҳамда электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилганди.