Ўзбекистонга 6 ойда 94 млн долларлик телефон импорт қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 94,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 330 910 дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 294 508 донага ошган. Ўзбекистонга мобил телефонлар 10 та давлатдан импорт қилинган. 

6 ой мобайнида мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган давлатлар:

•    Хитой – 1 млн дона;
•    Вьетнам – 137 149 дона;
•    БАА – 94 565 дона;
•    Ҳиндистон – 90 679 дона;
•    Қозоғистон – 4109 дона;
•    Корея – 1 914 дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

•    январь – 129 766 дона;
•    февраль – 284 461 дона;
•    март – 286 056 дона;
•    апрель – 276 362 дона;
•    май – 124 393 дона;
•    июнь – 229 872 дона.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика импорт телефон

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг