Ўзбекистонга 2 кг “опий” олиб кирган наркосавдогарлар ушланди

3-саҳифа

−

image

Тошкент вилоятида 2 кг 18 грамм “опий”ни 20 минг долларга сотган қўшни давлатнинг икки фуқароси ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1972 ва 1976 йилларда туғилган икки нафар хорижий фуқаро қўлга олинган.

Улар “опий” моддасини айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кириб, Тошкент вилоятида шартли харидорга 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Тезкор тадбир давомида ундан ташқари яна 13 та манзилдан гиёҳвандлик воситалари топилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг