Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдамини йиғиш вақтинча тўхтатилди
Жамият
−
11 Февраль 2023
16201Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдамини йиғиш жараёни вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий ахборот берди.
“Биз инсонпарварлик ёрдами йиғишни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдик. Барча ҳудудий бўлинмалардан юклар келиб тушаётгани сабабли уларни саралаш, қадоқлаш ва жўнатишга тайёрлаш қўшимча вақт талаб этмоқда”, дейилади хабарда.
Савдо-саноат палатасига кўра, гуманитар ёрдам йиғиш жараёни қайта бошлангани ва Туркияга етказилиши зарур бўлган маҳсулотлар рўйхати яна эълон қилинади.
Шунингдек, ҳозиргача ўзбекистонликлар ёрдами билан турк халқи учун керакли маҳсулотлар тўлдирилган 25 та юк машинаси (тахминан 550 та поддон) жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
Бундан ташқари, дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни эса 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь