Ўзбекистондан Исроилга парвозлар тикланди
Олам
−
28 Июнь 3033 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилишни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хабар берди.
“2025 йилнинг 1 июлдан бошлаб Тошкент – Тель-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, Исроилнинг Тель-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли жорий йилнинг 16 июнидан 30 июнигача Тошкент – Тель-Авив– Тошкент йўналишидаги рейслар вақтинча тўхтатилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва Эрон ўртасида юзага келган зиддият сабабли ушбу давлатларнинг ҳаво ҳудуди ёпилиши оқибатида Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтаётган ҳожиларнинг парвоз вақтлари узайгани ҳақида хабар берилганди.