Эрон-Исроил уруши Ўзбекистонга қайтаётган ҳожиларга ҳам таъсир қилди

Жамият

image

Исроил ва Эрон ўртасида юзага келган зиддият сабабли ушбу давлатларнинг ҳаво ҳудуди ёпилиши оқибатида Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтаётган ҳожиларнинг парвоз вақтлари узайди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида парвозларни амалга ошираётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан боғланди. Маълум қилинишича, Тошкентдан рейслар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.

12 май куни Uzbekistan Airways’нинг расмий ахборот каналларида эълон қилинган маълумотида, “Ҳаж-2025” дастури доирасида зиёратчиларнинг жўнаб кетиши Мадина шаҳри орқали, қайтиши эса Жидда шаҳри орқали амалга оширилиши белгиланган.

“Uzbekistan Airways мазкур парвозлар учун жиддий тайёргарлик ишларини олиб борди. Жумладан, мавжуд шароитдан келиб чиқиб, парвоз маршрутлари қайта шакллантирилди ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун айланма йўллар орқали ташкил этилди. Шу сабабли, парвоз вақти бироз узаяди”, дейди авиакомпания вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Тошкентдан учиши керак бўлган бир нечта рейслар бекор қилинганди. Булар “Flydubai” авиакомпаниясининг Дубай – Тошкент – Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари, “Air Arabia” авиакомпаниясининг Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари ҳамда “Asia Union” авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина –Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари эди.  

Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги Бен-Гурион аэропорти ва минтақа ҳаво маконининг вақтинча ёпилиши муносабати билан эса эртага, 15 июнь куни амалга оширилиши керак бўлган 9S 501/502 Самарқанд-Тель-Авив рейси бекор қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳаж Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг