Қонли рейс: FlyDubai самолётида нималар бўлди? (видео)
Олам
−
21:00 1272 3 дақиқа
Аввалроқ, FlyDubai авиакомпаниясининг Дубайдан Тель-Авивга учаётган самолёти Саудия Арабистонида фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, учувчилардан бири самолётни қулатишга уринган. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Қайд этилишича, парвоз бошланганидан бир ярим соат ўтиб, самолёт 7700 кодини (умумий хавф-хатар) узатди, кейинчалик у 7500 кодига (самолётни олиб қочиш ёки эгаллаб олиш) ўзгарди. Бир вақтнинг ўзида самолёт йўналишдан оғиб, кескин пасая бошлади: у бир дақиқадан камроқ вақт ичида баландликнинг ярмини йўқотди. Исроиллик ҳарбийлар теракт содир бўлаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди. Бироқ якунда самолёт алоқага қайтди ва Саудия Арабистонининг Табук аэропортига эсон-омон қўнди.
“Reuters”га исроиллик аноним мулозимнинг маълум қилишича, учувчилар ўртасида мушталашув юз берган. “i24News” телеканалига Мирям исмли йўловчи аёлнинг сўзлаб беришича, аввалига учувчилар кабинасидан бақир-чақир эшитилган, сўнг кабина эшиги очилиб кетган ва йўловчилар жуда кўп қонни кўрган. Унинг сўзларига кўра, учувчи пичоқ билан жароҳатланган. Унга йўловчилар орасида бўлган икки нафар исроиллик – шифокор ва тиббиёт ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шунингдек, йўловчилар орасида бошқа учувчилар ҳам бор бўлиб, улар самолёт бошқарувини ўз қўлларига олишга ва уни Табукда қўндиришга муваффақ бўлган.
Учувчилардан бири самолётни ҳалокатга учратмоқчи бўлгани ҳақидаги версия текширилмоқда. Иккинчи учувчи ҳаво кемаси капитанига пичоқ билан бир неча бор зарба берган. Тахмин қилинишича, у бошқарувни эгаллаб олмоқчи бўлган ва бортдаги барча одамлар билан бирга самолётни қулатмоқчи бўлган. Бу ўз-ўзини ўлдиришга уринишми ёки терактми – ҳозирча аниқ эмас.
“Бир нечта йўловчи ва экипаж аъзолари учувчилар кабинасига бостириб кириб, уни тўхтатиб қолган”, деб хабар берди исроиллик журналист Амит Сегаль.
У FlyDubai рейсидан олинган, футболкаси қонга беланган эркакнинг фотосуратини эълон қилди.
Дастлаб учувчилар Россия ва Украина фуқаролари экани хабар қилинган. Россия пропагандаси эса бу маълумотдан фойдаланишни бошлаб юборган (“Иккинчи учувчи украиналик россиялик капитанга бир неча бор пичоқ жароҳати етказди”, деб ёзди Владимир Соловьев Telegram-каналида), аммо бу хабар ўз тасдиғини топмади. Исроилнинг “Ynet” ва “Walla” нашрларининг охирги маълумотларига кўра, капитан БАА фуқароси, уни жароҳатлаган ва самолётни қулатмоқчи бўлган иккинчи учувчи эса Уммон фуқароси бўлган. Ҳозирда у сўроқ қилинмоқда.
Самолёт бортида 174 нафар йўловчи, жумладан 27 нафар бола бўлган. Уларнинг аксарияти – 150 га яқин киши Исроил фуқаролари. Йўловчилар жароҳат олмаган, аммо жуда қаттиқ қўрқиб кетган: тармоқда парвоз пайтида олингани айтилаётган ва бақир-чақирлар эшитилиб турган видео пайдо бўлди.
“Walla” нашрининг ёзишича, парвозни ўз иш жадвали доирасида ушбу рейсда Тель-Авивга учаётган FlyDubai’нинг бошқа учувчилари якунлаб қўйган. Табукка қўнганидан сўнг FlyDubai йўловчиларни барибир Тель-Авивга етказиб қўйиш учун захира бортини юборган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь