Ўзбекистондаги “заправка”ларда 6 млн литрдан ортиқ сифатсиз бензин аниқланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда октябрь ойида 6 миллион 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

"Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 миллон 105 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кучлик нефть базаси (73,2 тонна), Навоий нефть базаси ( 38,7 тонна), Урганч нефть базаси (2,072 минг тонна) ва Бухоро нефть базаси (1,86 минг тонна) МЧЖларида сақланаётган автобензин сифати давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда сифатсиз бензин сотган ва нархни асоссиз оширган қатор АЁҚШларга бензин харид қилишга чеклов ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АЁҚШ сифатсиз бензин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг