Ўзбекистондаги вакцинация жараёнлари ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
03 Июнь 2021
3558Кеча, 2 июнда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 55102 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 23789 нафарни;
- 2-босқич эмланганлар 30339 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 974 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 2191525 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1402979 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 786 290 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 2256 нафарни ташкил қилди.
2 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (7045 доза);
- Наманган вилояти (6327 доза);
- Тошкент вилояти (6080 доза)банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 280506 доза;
- Наманган вилоятида 257550 доза;
- Андижон вилоятида 249364 доза;
- Самарқанд вилоятида 208307 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси